Ўзбекистон ва қатор давлатлар ташаббуси билан Бутундунё шахмат куни эълон қилинди
Жамият
−
13 Декабрь 2019
4975Кеча, 12 декабрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси Ўзбекистон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Россия ва Туркманистон ташаббуси билан 20 июлни Бутундунё шахмат куни деб эълон қилди.
Шахмат ўзида спорт, фикрлаш ва санъат элементларини мужассамлаштирган қадимий интеллектуал ва маданий ўйин экани таъкидланди. БМТ Бош Ассамблеяси аъзолари мамлакатларга янги Бутундунё кунини муносиб нишонлашни таклиф қилди.
БМТ Бош Ассамблеясининг янги резолюцияси ҳаммуаллифлари шахмат бутун дунёда ўйналадиган ўйин эканини қайд этди. У халқлар ва давлатлар орасида адолат, интеграция ҳамда ўзаро ҳурматни ривожлантиради, шунингдек, чидамлилик ва ҳамфикрлик муҳитини яратишга хизмат қилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь