Шаҳзода Уильям келини Меган Марклни “ўғирликда” айблади 

Олам

image

Буюк Британия шаҳзодаси Уильям укаси, шаҳзода Гаррининг рафиқаси Меган Марклни “ўғирликда” айблади. Бу ҳақда британиялик тарихчи ва биограф Роберт Лейси ўзининг янги “Ака-укалар жанги: Уильям ва Гарри — дўстлик ва адоват” китобида ёзган. “The Sun” нашри ундан парча келтирган. 

Муаллифга кўра, Кембриж герцоги Уильям Маркл унинг “севимли укасини” ўз оиласидан “ўғирлаш” бўйича махфий режани бажаряпти, деб ўйламоқда. Бундан ташқари, Уильям Сассекс герцогиняси Марклни “монархиянинг баъзи қимматли тамойилларига путур етказади”, деб ҳисоблайди. 

“Уильям ўзини “хиёнатдан жабрланган”дек ҳис қилади, унинг рафиқаси Кейт Миддлтон эса “Марклдан бошидан қўрқарди”, деб ёзган тарихчи Лейси. 

Ёзувчига кўра, шаҳзода Гарри булардан хабар топган, шу сабабли у акасидан хафа бўлиб, унинг қўнғироқларига жавоб бермаган. 

Эслатиб ўтамиз, Буюк Британия қироличаси Елизавета II ўзининг оила аъзоларига набираси шаҳзода Гарри ва унинг рафиқаси Меган Марклнинг ҳақиқатга мос келмайдиган ҳар қандай баёнотларини расмий равишда рад этишга рухсат берганди.  

Бунга Сассекс герцоги Гаррининг янги туғилган қизига Лилибет исмини бергани сабаб бўлиши мумкин. Буюк Британия шаҳзодаси Гарри ва унинг рафиқаси Меган Маркл жорий йилнинг 4 июнь куни иккинчи марта ота-она бўлди. Қизалоққа Буюк Британия қироличаси Елизавета II ва шаҳзода Гаррининг онаси — малика Диана шарафига Лилибет Диана дея исм қўйилган. Маълум бўлишича, Елизавета II ни тор оилавий доирада Лилибет дея чақиришади.    

Ҳозирда шаҳзода Гарри ва унинг рафиқаси Санта-Барбара (АҚШ) шаҳрида яшайди. Уларнинг илк фарзанди Арчи 2019 йил 6 майда дунёга келган. 2020 йилда Гарри ва унинг рафиқаси Меган Маркл қироллик оиласи билан келишган ҳолда “Зоти олийлари” унвонига ва SussexRoyal брендига бўлган ҳуқуқларидан маҳрум бўлиб, расмий қироллик вазифаларидан воз кечганликларини эълон қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

шаҳзода Гарри шаҳзода Уильям

Баҳолаганлар

227

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг