Шаҳзода Гарри Америка компаниясида иш бошлади 

Олам 2097
image

Буюк Британия шаҳзодаси Гарри Американинг коучинг ва руҳий саломатлик билан шуғулланувчи BetterUp компанияси раҳбариятида иш бошлади. Бу ҳақда "The Wall Street Journal" хабар бермоқда.  

"Мен одамлар ҳаётига таъсир ўтказишда ёрдам бермоқчиман. Проактив коучинг шахсий ривожланиш, хабардорликни ошириш ва ҳаётни ҳар томонлама такомиллаштириш учун чексиз имкониятларни тақдим этади", деган шаҳзода. 

Таъкидланишича, унинг лавозимга тайинланиши бугун, 24 март куни расман эълон қилинади. 

"Бу муҳим ва жиддий лавозим", деган BetterUp компанияси бош директори Алекси Робишо. 

Бош директорнинг сўзларига кўра, Сассекс герцоги компаниянинг турли жараёнларида, шу жумладан хайрия тадбирларида, ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқишда, шунингдек, руҳий саломатлик билан боғлиқ мавзуларни оммалаштиришда иштирок этади. 

Шаҳзода Гарри ҳисобот беришдан ва ходимларни бошқариш билан шуғулланишдан озод қилинади. 

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Гарри ва унинг рафиқаси Меган Маркл қироллик оиласи билан келишган ҳолда “Зоти олийлари” унвонига ва SussexRoyal брендига бўлган ҳуқуқларидан маҳрум бўлиб, расмий қироллик вазифаларидан воз кечганликларини эълон қилди.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 51
Рейтинг: 3
t
×