Шаҳзода Чарльз ҳид ва таъм билиш сезгисини бир умрга йўқотди

Олам 5808
image

Жорий йилнинг 25 март куни Буюк Британия қироллиги тахт вориси шаҳзода Чарльзда COVID-19 коронавирус инфекцияси аниқланган эди. Унда енгил аломатлар кузатилди. 

Шундан сўнг, 30 март куни 71 ёшли шаҳзода коронавирусдан даволаниб, изоляциядан чиқди. Аммо унда айрим асоратлар бутун умрга қолди. У коронавирус инфекциясидан сўнг давом этадиган аломатдан шикоят қилган. Бу ҳақда “BBC News” хабар бермоқда.

Таъкидланганидек, тикланишдан кейин Британия тахти ворисининг ҳид ва таъм билиш сезгилари тикланмаган. Уэльс шаҳзодаси Глостер шаҳри касалхонасига ташрифи чоғида тиббиёт ходимлари билан ҳозирги аҳволини муҳокама қилган.

Маълумот учун, 71 ёшли Уэльс шаҳзодаси Чарльз Филипп Артур Жорж Қиролича Елизавета II нинг тўнғич ўғли ва Бирлашган Қиролликнинг тахт вориси ҳисобланади.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 248
Рейтинг: 3
t
×