Елизавета II нинг ўғли коронавирусни енгиб ўтди

Олам

image

Аввалроқ, Буюк Британия қироллик оиласи вакили, Қиролича Елизавета II нинг тўнғич ўғли шаҳзода Чарльз коронавирусга чалингани ҳақида хабар берган эдик. Сўнгги маълумотларга кўра, 71 ёшли шаҳзода коронавирусдан даволаниб, изоляциядан чиққан. 

Таъкидланишича, шаҳзода Чарльз ўзини яхши ҳис қилмоқда. Тахтнинг вориси истиқомат қиладиган Кларенс Хаус қароргоҳи вакиллари шифокор билан маслаҳатлашгандан сўнг, Уэльс шаҳзодаси учун изоляция режимини бекор қилди.

Тахминларга кўра, шаҳзода Чарльз Монако шаҳзодаси Алберт II дан коронавирусини юқтириб олган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

Маълумот учун, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти жорий йилнинг 11 март куни коронавирус касаллигини пандемия, деб эълон қилди. Ҳозиргача ушбу вирус дунёнинг 177 мамлакатида аниқланган. Касаллик дунё бўйича 739 367 нафар одамда қайд қилинган. Уларнинг 35 016 нафари вафот этган, 156 402 нафари эса ушбу касалликдан фориғ бўлган. Ҳозирда касаллик юқтирган 547 949 нафар одам карантинда ёки шифохонада даволанмоқда. Уларнинг 519 515 нафари ёки 95 фоизи қониқарли аҳволда, 28 434  нафарининг аҳволи оғир.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Шаҳзода Чарльз

Баҳолаганлар

50

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг