Британия валиаҳди украиналик қочқинларни кўриш учун Руминияга борди

Олам

image

Уэльс шаҳзодаси Чарльз украиналик қочқинларни қўллаб-қувватлашини кўрсатиш ва уларга қандай ёрдам берилаётганини бевосита кўриш учун Руминияга борди. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.  

Таъкидланишича, шаҳзода Чарльз Бухарест яқинидаги қочқинлар марказига ташриф буюрган. У урушни кескин қоралаб, уни Украинага қарши “шафқатсиз тажовуз” деб атаган. 

Россиянинг Украинага бостириб кириши бошланганидан бери бу каби юқори мартабали қироллик вакили минтақага биринчи марта ташриф буюрган.  Бухарест Украина билан чегарадан 200 километр узоқликда жойлашган. 

БМТ маълумотларига кўра, уруш бошланганидан бери Руминияга 966 минг украиналик қочқин кирган. 

Аввалроқ, шаҳзода Чарльз Буюк Британия ҳукумати дунёда демократияни ҳимоя қилишда ва Украина халқини қўллаб-қувватлашда давом этишини айтиб чиққанди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шаҳзода Чарльз Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

33

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг