Шаҳрисабз аэропортида парвозлар қайта тикланади

Жамият

image

Шаҳрисабз шаҳридаги аэропорт яна қайта ўз фаолиятини бошлайди. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилди.

Унга кўра, 1 январдан бошлаб Шаҳрисабз аэропортига янги ATR самолёти парвозлари йўлга қўйилади. Шунингдек, Самарқанд, Бухоро, Хоразм ва водий вилоятларига маҳаллий рейслар кўпайтирилади. Тошкент-Қарши йўналишида авиарейслар ҳафтасига 2 мартадан 7 мартагача оширилади.

Давлат раҳбарининг маълум қилишича, авиачипталар нархи 2 баробар арзонлашади, хорижий ва маҳаллий сайёҳлар оқими эса 3 баробар кўпаяди.

Маълумот ўрнида, Президентнинг 2022 йил 26 октябрь куни “Республикада маҳаллий авиақатновларни ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолаган бўлиб, ушбу ҳужжатда Шаҳрисабз ва Сариосиё аэропортларига авиақатновларни тиклаш ҳақида банд келтирилган.

Аввалроқ, Қарши шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан бўлиб ўтадиган йиғилиш ўтказаётгани хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Шаҳрисабз аэропорт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг