Президент Қаршида йиғилиш ўтказяпти
Жамият
−
25 Октябрь 2023
8141Қарши шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан бўлиб ўтадиган йиғилиш бошланди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.
Қайд этилишича, Президент йиғилиш давомида дунёдаги вазият ва зиддиятлар тобора кучайиб бораётгани, бундай шароитда бефарқ бўлиб, “кун ўтса бўлди” қабилида иш тутадиган раҳбарлар энг катта душман эканини айтган
“Мамлакатимиз, халқимиз тинчлиги, фаровонлиги ва келажаги учун янги корхоналар, иш ўринлари, янги бозорлар, инвестиция, катта-катта тушумлар керак”, дейди Мирзиёев.
Шунингдек, ҳоким ва вазирлар асосий ҳамкор давлатлар бозоридаги тебранишлар, савдо чекловлари давом этаверса, маҳсулотларни қаерга ва қандай сотиш керак, қайси корхонага қандай кўмак бериш зарур, деган масалалар устида бош қотириши шартлиги айтилган.
LiveБарчаси