Шаҳрам Ғиёсовнинг рақиби аниқ бўлди
Спорт
−
25 Июль
5048Ўзбекистонлик профессионал боксчи Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги жангини 31 июль куни ўтказади. Бу ҳақда спортчининг ўзи Instagram саҳифасида маълум қилди.
31 ёшли Ғиёсовга мексикалик 30 ёшли Мигель Парра рақиблик қилади. Жанг “Riyadh Season” томонидан Американинг Санта-Моника шаҳрида ташкил этиладиган бокс кечаси доирасида бўлиб ўтади.
Маълумот учун, Шаҳрам Ғиёсов шу вақтга қадар профбоксда 15 марта рингга кўтарилиб, барчасида рақибларидан устун келган. 9 та тўқнашувда рақибларини нокаутга учраган. Унинг рақиби Парра эса 26 та жанг ўтказиб, 22 та ғалаба қайд этган. Парра 4 та жангда рақибларига мағлуб бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шаҳрам Ғиёсов 3 август куни Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган Исроил Мадримов-Теренс Кроуфорд оқшомида рингга кўтарилиши мумкинлигини маълум қилганди, бироқ якунда Ғиёсов 31 июль куни профбоксдаги 16-жангини ўтказадиган бўлди.
LiveБарчаси