Шаҳбоз Умаров Ўзбекистонга қайтди

Спорт

image

Қозоғистонинг “Тобол” клуби ўзбекистонлик ҳужумчи Шаҳбоз Умаров жамоани тарк этганини расман эълон қилди. 26 ёшли футболчи фаолиятини Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби давом эттиради. Бу ҳақда “қалдирғочлар” матбуот хизмати хабар берди.

Умаров 2025 йилнинг ёзида Туркистоннинг “Туран” клубидан “Тобол” сафига қўшилган. Шаҳбоз 2025 йилги мавсумда Қозоғистон чемпионатида 15 та учрашувда иштирок этиб, 1 та гол муаллифи бўлган.

Шаҳбоз Умаров фаолияти давомида Қозоғистоннинг “Ордабаси”, Беларуснинг “Энергетик-БГУ” ва БАТЕ клублари, шунингдек, Ўзбекистоннинг ОКМК жамоаси шарафини ҳимоя қилган.

“Transfermarkt” порталининг маълумотларига кўра, футболчининг ҳозирги бозор қиймати тахминан 300 минг еврони ташкил этади.

Маълумот учун, Шаҳбоз Умаров 2023 йилги Осиё кубогида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида иштирок этган ва битта учрашувда майдонга тушган.


Мақола муаллифи

Теглар

“Бунёдкор” Шаҳбоз Умаров “Тобол”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг