“Sevimli” телеканали жаримага тортилди

3-саҳифа

image

Суд қарори билан “Sevimli” телеканали Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1771-моддаси (Муаллифлик ҳуқуқини ва турдош ҳуқуқларни бузиш)га мувофиқ жаримага тортилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги маълум қилди. 

Билдирилишича, муаллиф Р. Худойбердиевга тегишли мусиқий асарлар “Sevimli” телеканали томонидан бир нечта теленовеллаларда рухсатисиз ҳамда тегишли шартнома тузмаган ҳолда фойдаланилган ҳамда Splay ва YouTube платформалари орқали барчанинг эътиборига етказилган.

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1771-моддаси билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилиб, тегишли судга юборилди.

Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг қарорига кўра, ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1771-моддасининг биринчи қисми билан жарима жазоси тайинланди.

Маълумот учун, қонунчиликка мувофиқ муаллиф ҳуқуқбузардан зарар қопланиши ўрнига базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан 1000 бараваригача миқдорда товон тўлашини талаб қилишга ҳақли ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил давомида хонандалар Ботир ҚодировСардор Мамадалиев, бастакор Шаҳбоз Носиржонов, блогер Муроджон Йўлдошев муаллифлик ҳуқуқини бузгани учун жаримага тортилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Муаллифлик ҳуқуқи Sevimli TV

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг