Сергей Лавровни Тошкентда самимийлик билан кутиб олишди

Жамият

image

Бугун, 14 июль куни Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ўзбекистон пойтахти Тошкентга етиб келди. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди. 

Россия ТИВ раҳбари жорий йилнинг 15-16 июль кунлари Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Тошкентда бўлиб ўтадиган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдид ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этади. 

“Уни самимийлик билан кутиб олишди”, дея ёзади Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова ўзининг Telegram каналида.

Эслатиб ўтамиз, эртага, 15 июль куни старт оладиган Тошкент конференциясида иштирок этиш учун Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли ҳам, аллақачон, Ўзбекистонга етиб келган. У айни вақтда Фарғонада бўлиб турибди. 

Маълумот ўрнида, Тошкент конференциясида Афғонистон ва Покистон Президентлари, шунингдек, Европа иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили, Еврокомиссия вице-президенти Жозеф Боррель, 20 дан зиёд мамлакат ташқи ишлар вазирлари, нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда. Иштирокчиларнинг умумий сони 600 дан ортиқ.

Тошкент ушбу нуфузли конференцияга жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Жорий йилнинг 15-16 июль кунлари шаҳар бўйлаб бир қатор йўллар ёпилади, автобус қатнов йўналишлари ўзгаради. Бундан ташқари, ҳар бир давлат делегациясига ўзбекистонлик бўлажак дипломат талабалардан вакиллар бириктирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ТИВ Россия Сергей Лавров

Баҳолаганлар

372

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг