Сергей Лавров кейинги ҳафта Ўзбекистонга келади
Жамият
−
05 Апрель 2023
1163014 апрель куни Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган МДҲ давлатлари Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг (ТИВК) йиғилишида иштирок этади. Бу ҳақда вазирлик расмий вакили Мария Захарова маълум қилган.
“14 апрель куни Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида қатнашади. Ушбу тадбир Самарқандда бўлиб ўтади”, деб маълум қилган у.
Захарованинг таъкидлашича, учрашув чоғида Ташқи ишлар вазирлари долзарб халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашади. Ҳамдўстлик форматида кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинади. Шунингдек, 2022 йилда вазирликларнинг ҳамкорлик натижалари сарҳисоб қилинади.
“Халқаро хавфсизлик масалаларига, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, маданий-гуманитар ва таълим соҳаларидаги алоқаларни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратиш режалаштирилмоқда”, дея қўшимча қилган Захарова.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 13-14 апрель кунлари Самарқанд яна бир халқаро тадбирга мезбонлик қилади. Шаҳарда 13 апрель куни Марказий Осиё давлатлари ва Россия Федерацияси вазирлари иштирокида Афғонистон бўйича йиғилиш, 14 апрелда эса МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши бўлиб ўтиши режалаштирилган.
LiveБарчаси