Самарқанд яна бир халқаро йиғилишга мезбонлик қилади

Жамият

image

Жорий йилнинг 13-14 апрель кунлари Самарқанд яна бир халқаро тадбирга мезбонлик қилади. Шаҳарда 13 апрель куни Марказий Осиё давлатлари ва Россия Федерацияси вазирлари иштирокида Афғонистон бўйича йиғилиш, 14 апрелда эса МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши бўлиб ўтади. Бу ҳақда бугун, 30 март куни МДҲ Бош котиби Сергей Лебедев маълум қилди.

“14 апрель куни Самарқандда режалаштирилган МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши арафасида, яъни 13 апрель куни Самарқандда Марказий Осиё давлатлари ва Россия Ташқи ишлар вазирларининг Афғонистон бўйича йиғилиши бўлиб ўтади. Унда Афғонистонга чегарадош давлатлар вакиллари, мен билишимча, Хитой Халқ Республикаси ва Покистон Ташқи ишлар вазирлари каби муҳим вазирлар қатнашади”, деган Лебедов МДҲга аъзо давлатлар доимий вакилларининг Минскдаги йиғилиши олдидан.

Шунингдек, у бўлажак МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши ҳақида гапирар экан, кўпчилик ҳамдўстлик мамлакатлари Ташқи ишлар вазирлари Самарқандга келишга розилигини тасдиқлаганини, Ўзбекистон томони ҳам учрашувга тайёрлигини маълум қилганини таъкидлаган.

“Бўлажак Ташқи ишлар вазирлари кенгашига келсак, йиғилиш кун тартибига анъанавий тарзда 2022 йилда МДҲ мамлакатлари ТИВлараро маслаҳатлашувлари якунлари, шунингдек, хорижий давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича ҳаракатлар дастурини амалга оширишга оид масалалар киритилган. Бундан ташқари, йиғилишда Ҳамдўстлик давлатларининг ёшлар пойтахтларини аниқлаш бўйича қарори қабул қилинади”, деган МДҲ Бош котиби.

Эслатиб ўтамиз, Самарқанд 2022 йил сентябрда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитига, ноябрда эса Туркий давлатлар ташкилоти саммитига мезбонлик қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Россия МДҲ Самарқанд Ўзбекистон Марказий Осиё

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг