Сергелидаги янги уй қурилишида ёнғин чиқди

3-саҳифа

image

Бугун, 8 апрель куни Тошкент шаҳри Сергели туманида янги қурилаётган уйлардан бирида ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, соат 16:41 да Сергели тумани “Эски Бобур” маҳалласи Янги Сергели кўчасида қурилаётган янги 10 қаватли уйда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган. Воқеа жойига ёнғин-қутқарув экипажи соат 16:46 да етиб борган.

Аниқланишича, бинонинг 1 қаватида бочка ичида битум (сақич) маҳсулотини эритиш ишлари амалга оширилган.

“Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ”, дейилган хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, 30 март куни Шайхонтоҳур туманидаги “Ибн Сино” маҳалласида жойлашган пластмасса маҳсулотларини сақлаш омборида ёнғин содир бўлган эди. Шунингдек, 1 апрель куни Учтепа туманида бир-бирига туташ қурилган хонадонларда ёнғин юзага келган эди


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Сергели

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг