Тошкентда пластмассалар сақлаш омбори ёниб кетди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида жойлашган заводлардан бири ёнаётгани акс этган видеолар тарқалди. Ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумот берди.

Бугун, 30 март куни Шайхонтоҳур туманидаги “Ибн Сино” маҳалласи, Тошкент ҳалқа айланма йўли кўчасида жойлашган пластмасса маҳсулотларини сақлаш омборида ёнғин содир бўлган.

Чақирувга кўра 7 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:06 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 15:23 да бартараф этилган.

Қайд этилишича, ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент ёнғин омбор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг