Сергелидаги цехда йирик ёнғин юз берди
3-саҳифа
−
16 Апрель 2021
5354Кеча, 15 апрель куни соат 23:08 да Тошкент шаҳрининг Сергели туманида жойлашган полиэтилен маҳсулот ишлаб чиқариш цехида ёнғин юз берди. Бу ҳақда ФВВ Матбуот хизмати хабар берди.
Садий кўчасидаги цехда бошланган ёнғинни ўчириш учун 12 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб қилинган. Дастлабки маълумотларга кўра, корхонанинг 1000 кв метр майдони аланга ичида қолган.
Ёнғин 16 апрель куни соат тахминан 00:10 қуршаб олинган ва соат 2:05 да тўлиқ бартараф этилган. Ҳодисада жабрланган ва ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот тушмаган.
Айни вақтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда етказилган моддий зарар миқдори аниқланяпти.