Сергелидаги даҳшатли автоҳалокатда йўловчи аёл вафот этди
3-саҳифа
−
10 Июль
10250Аввалроқ Тошкентда 3 та машина иштирокида даҳшатли ЙТҲ содир бўлгани ҳақида хабар берилган эди. ЙТҲ оқибатида бир киши вафот этиб, қолган икки киши шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабар берди.
Билдирилишича, ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи 1981 йилда туғилган (аёл) Д.У. бошқарувида бўлган Spark русумли автомашинаси йўловчиси 1991 йилда туғилган (аёл) С.Х. шифокорларнинг саъй- ҳаракатларига қарамасдан олган тан жароҳатлари оқибатида вафот этган. Шунингдек, Spark русумли автомашина ҳайдовчиси 1981 йилда туғилган (аёл) Д.У. ва Honda русумли автомашина йўловчиси 2002 йилда туғилган (аёл) М.Р.лар тан жароҳат олиб шифохонага ётқизилган.
“Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган”, дейилади хабарда.