Сергели фожиасида ФВВ ходимлари ва ҳарбийлар ҳам қурбон бўлгани яшириляптими? (видео)
Жамият
−
29 Сентябрь 2023
12853Ижтимоий тармоқларда 28 сентябрь куни Сергелида содир бўлган фожиавий портлашда нафақат бир ўсмир, балки Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия ва Мудофаа вазирлиги ходимлари ҳам вафот этган деган хабарлар тарқалди. Бугун, 29 сентябрь куни воқеа жойига бориб, тиклаш ва ободонлаштириш ишларининг бориши билан танишган QALAMPIR.UZ журналисти Феруза Нажмиддинова Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқовнинг қаршисидан чиқди ва унга микрофон тутди.
“Бу даражада етказилган зарарга оператив чоралар кўриш мақсадида Президентимизнинг топшириғига асосан Ҳукумат раҳбари Абдулла Нигматович билан соат 03:00 да етиб келганмиз. Ҳукумат раиси келганларида ўчириш ҳақида гапирмадилар, ҳудуддаги халқнинг ҳаёти нима бўлишини ўйладилар.
Давлат идоралари, 12 та туман ҳокими ва унинг сектор раҳбарлари, барча коммунал хизматлар елкама-елка туриб, оператив шаклда ҳамма масалаларни ечгани учун "дўст"ларимиз, албатта бундай гапларни чиқаради.
Кеча 17 яшар фарзандимиз (Аброрхўжа Аббосхўжаев – таҳр.) вафот этди. Ҳурматли Президентимиз кеча бир неча маротаба қўнғироқ қилганларидан ташқари, кечаси соат 01:00 да яна менга қўнғироқ қилдилар. “Вафот этган йигит менинг фарзандим”, деб менга қайғуда эканликларини билдирдилар”, дейди Шавкат Умурзоқов.
Шунингдек, ушбу ҳодиса Яратганнинг синови эканини урғулаб, буни борича қабул қилишга чақирди.
Эслатиб ўтамиз, Сергелидаги ҳодиса оқибатида жабрланганларнинг умумий сони 163 нафарни ташкил этмоқда. Шундан жами 24 нафари Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг Тошкент вилояти филиали, Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам шифохонаси, 1-сонли Республика ва 1-сонли шаҳар клиник шифохоналари ҳамда 1-сонли шаҳар туғуруқхонасига ётқизилган.
Қолган 138 нафар жабрланган аҳоли вакилининг саломатлиги яхши бўлганлиги учун амбулатор тиббий ёрдами кўрсатилиб, уйига жавоб берилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь