Сергели автомобиль бозори хусусийлаштирилади

Жамият 5170
image

Тошкентдаги Сергели автомобиль бозорининг 100 фоиз улуши хусусий секторга сотилади. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги маълумотларида кўрсатиб ўтилган.

Оммавий савдолар орқали сотилиши ва ижара берилиши режалаштирилган давлат активлари рўйхатига мазкур бозорни бошқарувчи “ISTE`MOLDA BO`LGAN TRANSPORT VOSITALARI VA EHTIYOT QISMLAR SERGELI BOZORI” МЧЖ киритилган.

МЧЖ устав фонди 14 млрд 138 млн 686,8 минг сўмни ташкил қилади. Унинг 100 фоиз улуши давлатга тегишли ва барчаси сотилади.

МЧЖ 2018 йилда 21,2 млрд, 2019 йилда 28,2 млрд сўм даромад кўрган. Даромаднинг мос равишда 12,7 млрд ва 15,5 млрд сўми солиқлан учун тўланган.

2018 йилда соф фойда 320,6 млн сўмни ташкил қилган. 2019 йилда ўн баробар кўп 3,3 млрд сўм соф фойда тушган. Активлар рентабеллиги эса 2018 йилдаги 0,34 фоиздан 2019 йилда 0,54 фоизга етган.

МЧЖнинг кредитор қарздорлиги 1 млрд 517 млн сўмга етган. Бу қарз асосан 2020 йилда шаклланган. Компанияга 3,7 млрд қарз тўланиши керак.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 182
Рейтинг: 3
t
×