Сердар Бердимуҳамедов ўғли билан Умра зиёратини адо қилди
Олам
−
02 Июнь 2022
11461Кеча, 1 июнь куни Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов Умра (кичик ҳаж) зиёратини адо этиш учун Саудия Арабистонига икки кунлик ташрифини бошлади. Бу ҳақда “Хроника Туркменистана” нашри хабар берди.
Бу Сердар Бердимуҳамедовнинг Туркманистон Президенти лавозимига киришганидан кейин биринчи хорижий ташрифидир. Уни отаси, Халқ Маслаҳати Миллий Генгеши раиси Гурбангули Бердимуҳамедов, парламент раиси, мамлакат Бош вазири ўринбосарлари ва муфтийлар кутиб олди.
Жидда аэропортида давлат раҳбарини Макка вилояти губернатори ва Саудия Арабистони подшоҳи маслаҳатчиси Холид бин Файсал ал-Сауд кутиб олди. Саудия Арабистонининг SPA ахборот агентлиги чоп этган суратларга қараганда, Сердар Бердимуҳамедовга сафарда ўғли Керимгули ҳамроҳлик қилган.
Туркманистон Президенти ва делегация аъзолари масжидга бориб, у ерда намоз ўқиб, сўнг Умра учун зарурий маросимларни адо этган. Президент Сердар Бердимуҳамедовга теперрик (Каъбапўшдан парча) совға қилишган.
Эслатиб ўтамиз, 2016 йилда Туркманистоннинг собиқ Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ҳам Умра зиёратини адо қилган. Унга ҳам теперрик совға қилишган. “Арқадағ” бутун Туркманистон халқини унга таъзим қилишга мажбурлаган.
LiveБарчаси