Сентябрдан ўзбекистонликлар Қирғизистонга кириши мумкин бўлди

Жамият

image

Жорий йилнинг 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари Қирғизистонга ҳудудига турли чекловларсиз кириши мумкин бўлади.

Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, Ўзбекистон COVID-19 билан боғлиқ санитария-эпидемиологик вазият барқарор бўлган мамлакатлар рўйхатига киритилади.

“Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Ўзбекистонда COVID-19 коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик вазиятнинг ўзгариши тўғрисидаги Ахборот хатига мувофиқ, 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси коронавирус инфекциясининг пасайиши ва эпидемиологик вазиятнинг барқарорлашуви кузатилган хорижий мамлакатлар рўйхатига 32-ўринда киритилади”, дейилади қўшни мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

Маълумот учун, 30 август соат 10:00 ҳолатига Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 41303 нафарни ташкил қилмоқда. Уларнинг 38 359 нафари соғайган ва 311 нафари вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

чегара Ўзбекистон-Қирғизистон

Баҳолаганлар

403

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг