Сентябрь ва октябрдаги FIFA кунлари бирлаштирилади

Спорт

image

Халқаро футбол федерацияси (FIFA) келаси мавсумдан бошлаб халқаро футбол тақвимида жиддий ўзгаришлар киритилишини тасдиқлади. Ташкилот бошқарув кенгаши анъанавий сентябрь ва октябрь ойларидаги халқаро танаффусларни бирлаштиришни маъқуллаган. Бу ҳақда “3News” нашри хабар берди.

Янги тартибга кўра, 2026 йилдан бошлаб халқаро танаффус 21 сентябрдан 6 октябргача давом этади. 16 кунлик ушбу ягона кенгайтирилган танаффусда миллий терма жамоаларга 4 та ўйин ўтказиш имконини беради: 2 таси сентябрда, яна 2 таси октябрда.

Тахминан уч ҳафта давом этадиган танаффус вақтида клуб футбол ўйинлари тўхтатиб турилади. FIFA'нинг бу қарори футболчилар учун саёҳат талабларини камайтириш, клуб футболида узлуксизликни таъминлаш ҳамда терма жамоа мураббийларига таркиб билан ишлаш учун қўшимча вақт беришни кўзлайди. Шунингдек, мазкур ўзгариш футбол тақвимидаги зичлик ва футболчиларга тушаётган ортиқча юклама билан боғлиқ хавотирларга жавоб сифатида киритилган.

Ноябрь ойидаги танаффус эса ўзгаришсиз қолади: 2026 йилнинг 9-17 ноябрь кунлари 2 та ўйинлик танаффус ўтказилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ FIFA клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг тақвимини ва форматини ўзгартириши ҳақида ўйлаётгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

футбол тақвим FIFA

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг