Сентябрь ойида нархлар неча фоизга ўсгани маълум бўлди

Жамият 1216
image

2019 йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистонда истеъмол бозоридаги ўртача нархлар даражасининг ой давомидаги ўсиш суръати 1,3 фоизни ташкил қилди. Давлат статистика қўмитаси маълумотлари шундан дарак бермоқда.

Умумий ҳисобда 2019 йилнинг тўққиз ойи давомида истеъмол бозоридаги товарлар ва хизматлар нархи 9,7 фоизга қимматлашди.

2018 йилнинг сентябрь ойига нисбатан республика истеъмол секторидаги ўртача нархлар даражаси 16 фоизга ошган.

Юқорида келтирилган 2019 йилнинг январь-сентябрь ойларидаги қисқа муддатли ойлик истеъмол нархлари ва тарифлари динамикаси маълумотларида акс этганидек мазкур давр мобайнида қимматлашишнинг юқори чўққиси август ойида (102,9 фоиз) рўйхатга олинган.

2019 ва 2018 йилларнинг тўққиз ойи давоидаги қисқа муддатли ойлик умумий истеъмол нархлари индексларини таққослаш натижаларига кўра, кўрсаткичлар орасидаги максимал узилиш даражаси ҳам август ойи натижаларига тўғри келади. (2019 йилда 102,9 фоиз, 2018 йилда 100,3 фоиз)

Йирик гуруҳлар бўйича нархлар ўзгариши таҳлилларига кўра, 2019 йилнинг сентябрь ойи натижаларига асосан, ой давомида товарлар нархлари ўртача 1,2 фоиз, жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари 1,4 фоиз, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 0,9 фоизга кўтарилган. Хизматлар нархи эса ой давомида 2 фоизга қимматлаган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 13
Рейтинг: 2.8
Будьте в курсе событий!
×
×