Сенатор Ўзбекистонда ҳар бешинчи жиноятни кимлар содир этаётганини айтди
3-саҳифа
−
04 Февраль 2022
10623Ўзбекистонда 2021 йилда қадр этилган жиноятларнинг ҳар бешинчиси ёшларга тўғри келмоқда. Бунга Ўзбекистон интернет сегментида жангари, ваҳшийликни тарғиб қилувчи материаллар кўпайгани, ёшлар ва вояга етмаганларнинг тотализатор ўйинларига қизиқиши ортгани сабаб қилиб келтирилмоқда. Бу ҳақда Сенатнинг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Фарҳод Боқиев Сенатнинг 23-ялпи мажлисидаги нутқида сўз очди.
“Қимор (тотализатор) ва таваккалчиликка асосланган бошқа уйинларни Интернет ва ижтимоий тармоқларда онлайн тарзда уйнашни таклиф этувчи турли рекламалар жойлаштириш, бундан ташқари, жангари, ваҳшийликни тарғиб қилувчи материаллр кўпайгани натижасида, ёшлар ва вояга етмаганларнинг ушбу ўйинларга қизиқиши ортидан турли хуқуқбузарликлар келиб чиқмоқда.
Масалан, республикда 2021 йилда содир этилган жиноятларнинг ҳар бешинчиси ёшлар томонидан содир этилган”, дейди Боқиев.
Унинг қайд этишича, 2021 йилда 39 426 нафар фуқаролар (405 нафари вояга етмаганлар – таҳр.) кўча ва жамоат жойларида ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлган буюмлар олиб юргани аниқланган. Улар орасида 30 444 нафари пичоқ, 438 нафари кастет, 592 нафари бита, 7952 нафари бошқа хавфли буюмлар олиб юрган.
Сенат ялпи мажлисида сенаторлар Интернет жаҳон ахборот тармоғида ёшлар ва вояга етмаганлар учун миллий контентни ривожлантириш, уларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш ва зарарли ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юбориш тўғрисида қарор қабул қилди.
LiveБарчаси