Сенатор Мир-Акбар Раҳмонқулов вафот этди

Жамият

image

Президент ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти директори, сенатор Раҳмонқулов Мир-Акбар Хожи-Акбарович 74 ёшида вафот этди.

Мир-Акбар Хожи-Акбарович Президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директорининг биринчи ўринбосари, Президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари, Хавфсизлик кенгаши котиби, Давлат маслаҳатчиси сифатида ҳам ишлаган.

Маълумот учун, юридик фанлари доктори, профессор Мир-Акбар Ходжи-Акбарович 1998 йилда “II даражали Шон-шараф” ордени, 2002 йилда “Ўзбекистонда Республикасида хизмат кўрсатган юрист” фахрий унвони билан тақдирланган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ССР Коммунистик партияси Қорақалпоғистон Республикаси қўмитасининг биринчи котиби Қаллибек Камалов вафот этганди. Кейинчалик, унинг вафоти муносабати билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамдардлик билдирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

профессор Мир-Акбар Раҳмонқулов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг