Сенатнинг 35-ялпи мажлиси ўз ишини бошлади
Жамият
−
18 Ноябрь 2022
6985Бугун, 18 ноябрь куни, Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўттиз бешинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.
Унда Сенат, ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идораларнинг вакиллари, Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашмоқда.
Видеоконференцалоқа тарзида ўтказилаётган ялпи мажлисни Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева олиб бормоқда.
Қайд этилишича, навбатдаги ялпи мажлисда бир қатор масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.
МДҲ ПАнинг 2022 йил 27-28 октябрь кунлари Самарқандда ўтказилган кузги сессияси якунлари, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги, “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги, “Корпоратив бошқарув тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунлар шулар жумласидандир.
Шунингдек, навбатдаги ялпи мажлисда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “Измир Шартномасини (Измир, 1996 йил 14 сентябрь) ратификация қилиш ҳақида”ги ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳарбий ҳадли Битимни (Тошкент, 2022 йил 29 март) ратификация қилиш ҳақида”ги қонунларни ҳам кўриб чиқиш режалаштирилган.
Бундан ташқари, ялпи мажлисда 2022 йилнинг тўққиз ойи якуни бўйича Давлат бюджети ижроси ва 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг бажарилиши юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботлари кўриб чиқилади.
Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида янги иш ўринларини яратиш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишларни ўрганиш натижалари ҳам сенаторлар муҳокамасида бўлади.
Шунингдек, ялпи мажлисда дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш, норуда фойдали қазилмаларни қазиб олишнинг атроф муҳит, сув ва йўл хўжалиги объектларига салбий таъсири юзасидан Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўрови натижалари кўриб чиқилади.
Ялпи мажлис доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосарини сайлаш, шунингдек Олий Мажлис Сенати Кенгашининг қарорларини тасдиқлаш тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқиш ҳам назарда тутилган.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь