Сенат янги Солиқ кодексини маъқуллади. 2020 йилдан солиқ турлари 13 тадан 9 тагача қисқартириляпти

Жамият 3541
image

Хабарингиз бор, бугун, 14 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма бешинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.

Сенаторлар ишни “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун хужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳасининг муҳокамасидан бошлади.

Янги Солиқ кодекси лойиҳаси юзасидан Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси, сенатор Муҳамат Жумагелдиев ўз фикрларини билдириб, келаси йилдан солиқ турлари 13 тадан 9 тагача қисқартирилаётганини айтиб ўтди. Хусусан, ягона ер солиғи, давлат божи, божхона тўловлари ва тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари бўйича қатъий белгиланган солиқ турлари бекор қилинмоқда.

Шунингдек, янги Солиқ кодекси қабул қилиниши билан 13 та Қонунга ўзгартириш киритиляпти, 7 та қонун ўз кучини йўқотади.

Таъкидланишича, янги Солиқ кодекси билан иқтисодиётга тушадиган солиқ юкини камайтиришга, шу билан бирга, солиқ солишнинг соддалаштирилган ва умумбелгиланган тизими бўйича солиқлар тўлайдиган хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида солиқ юки даражасидаги тафовутларни бартараф этишга қаратилган.

Қонун лойиҳаси муҳокамасидан кейин Сенат раиси Танзила Норбоева лойиҳаларни муҳокамага қўйди. Сенаторлар мазкур Қонун лойиҳаларини қабул қилди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 74
Рейтинг: 2.9
t
×