Сенат уч қонун ва бир кодексга ўзгартириш киритишни маъқуллади
Жамият
−
30 Ноябрь 2019
4798Аввал хабар берганимиздек, бугун, 30 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма тўртинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади. Мажлисда Олий Мажлис Сенати аъзолари “Бюджет жараёни такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун кўриб чиқилди.
Қонун билан 3 та қонун ва 1 та кодексга ўзгартириш ва қўшимча киритиш назарда тутилади.
Бунда парламент томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари тўғрисидаги Қонунни қабул қилиш тартиби, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисидаги Қонунни кўриб чиқиш ва қабул қилишда Олий Мажлиснинг бюджетга доир ваколатлари назарда тутилмоқда.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларини тасдиқлаш тартиби жорий этилиши муносабати билан Қонунда “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида”ги ва “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига кейинги йилга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқиш ҳамда унга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тартиби ва муддатларини назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Қонун лойиҳасини сенаторлар қўллаб-қувватлади.
LiveБарчаси