Олий суднинг 3 нафар судьяси лавозимидан озод этилди

Жамият

image

Сенат Олий суднинг 3 нафар судьясини лавозимидан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилди. Сенатнинг ўттиз тўққизинчи ялпи мажлисида Олий суд таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилган.

Сенат қуйидаги судьяларни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимидан озод этиш ҳақида қарор қабул қилди:

  • Сарварбек Азимжонович Раҳмонов;
  • Иброҳим Мирзараҳимович Алимов;
  • Азамат Шодмонович Икромов.

Улар яқинда Президент фармойиши билан  тизимда раҳбарлик лавозимларига тайинланган.

Шунингдек, сенаторлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарорларини тасдиқлаш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Олий суд судья

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг