Сенат қийноққа солиш бўйича БП, ИИВ ва ДХХга парламент сўрови юбормоқчи

Жамият 5590
image

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш каби жиноятлар содир этилиши ҳолати тўғрисида Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизматига парламент сўровини юбориши кутилмоқда. Ушбу масала жорий йилнинг 7 август куни Олий Мажлис Сенатининг 6-ялпи мажлисида кўриб чиқилади. Бу ҳақда Сенат Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бундан бир ой аввал, 30 июнь куни одил судловни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш борасидаги вазифалар хусусида видеоселектор йиғилишини ўтказган эди. 

Давлат раҳбари ушбу йиғилишда жорий йилнинг январь ойида Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани ИИБ, май ойида Андижон шаҳар ИИБдаги терговлар натижасида икки кишининг вафот этишига эътибор қаратиб, масъулларни қаттиқ танқил қилганди.

“Биз сўнгги уч ярим йилда қийноқларга йўл қўймаслик бўйича жиддий ва ортга қайтмайдиган ислоҳотларни амалга оширдик. Лекин, Андижон шаҳар ва Чироқчи туман ички ишлар идораларида яқинда содир бўлган фожиали ҳолатлар тизим раҳбарларини уйғотиши, аниқ хулосалар қилишга чорлаши керак.

Ушбу фожиа оқибатида 2 нафар инсон ҳаётдан эрта кўз юмди. Уларнинг оилалари бу ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарларидан эмас, давлатдан норози”, деган эди Мирзиёев. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 186
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×