Сайёрадаги энг кекса эркак вафот этди

Олам

image

Дунёнинг энг кекса эркаги Япониянинг ниигата префектурасида яшовчи Титэцу Ватанабэ 112 ёшида вафот этди. У 12 февралда Гиннес рекордлар китобига кўра, сайёранинг энг кекса эркаги деб тан олинганди. Бу ҳақда “Kyodo” хабар берди.

1907 йил 5 мартда туғилган Ватанабэ 23 февралда вафот этган. Сайёранинг ундан аввалги энг кекса одами ҳам Япониядан бўлган. 113 ёшли Масадзо Нонака 2019 йилнинг 20 январида вафот этганди.

Японлар анъанавий тарзда сайёранинг энг узоқ умр кўрувчи вакиллари рейтингида энг юқори поғоналарни эгаллаб келишади. Гиннесс рекордлар китобига кўра, ҳозирда сайёранинг энг кекса вакили ҳам 117 ёшли япониялик аёл Кане Танака ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Гиннес Титэцу Ватанабэ

Баҳолаганлар

249

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг