Сайловга икки кун қолганда ЎзЛиДепнинг “кетмони учди”

Жамият 9820
image

Жорий йилнинг 22 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлиги учун сайловлар ўтказилади. Сайловга икки кун қолганда икки партия вакили депутатликка қўйган номзодини қайтиб олди.

Кеча, 19 декабрь куни "Миллий тикланиш" демократик партияси аъзоси Собир Шукуров (63-Каттақўрғон округи) ва "Адолат" СДП номзоди Абдували Мавлонов (54-Норин округи) ҳам ўз аризаларига биноан рўйхатдан чиқарилди.

Аввалроқ, 19 ноябрь куни Экологик партия вакили Сайдулла Холиқов (79-Жарқўрғон округи), кейинроқ 6 декабрда Халқ демократик партиясидан Зокир Нуров (93-Паркент округи) ўз истагига кўра депутатликка номзодлар сафидан ўчирилган эди.

Шу тариқа тўрт партия сайловда 150 та ўринни эгаллаш имкониятидан маҳрум бўлди. Фақатгина Ўзбекистон Либерал-демократик партияси тўлиқ 150 ўринни эгаллаши мумкин бўлиб қолди.

Маълумот учун, амалдаги қонунчиликка асосан, номзодлар сайловга қадар исталган вақтда номзодликдан воз кечиши мумкин. Депутатликка номзод кўрсатиш эса сайловга 45 кун қолганида тўхтатилади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 360
Рейтинг: 2.9
t
×