Сайловда Президентнинг ишончли вакили бўлган депутат янги лавозимга тайинланди
Жамият
−
04 Март
10674Бугун, 4 март куни Сайёра Файзиева Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Тошкент вилояти Кенгаши раиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Маълумот учун, Сайёра Файзиева 1962 йили Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида туғилган. Мазкур вазифага тайинлангунга қадар у Маънавият ва маърифат марказининг Тошкент вилояти бўлими раҳбари лавозимида фаолият юритган.
Шунингдек, Файзиева 2023 йилдаги президентлик сайловларида Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзодини кўрсатган Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент вилоятидаги ишончли вакили вазифасини бажарган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Оҳангарон шаҳрига янги ҳоким тайинланган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь