Сайловчилар АҚШ тарихидаги энг ёмон президент танловига дуч келди – WP
Олам
−
02 Ноябрь
14178АҚШ сайловчилари мамлакат тарихидаги энг ёмон президент танлови олдида қолди. Бу ҳақда “Washington Post” нашри шарҳловчиси Жорж Уилл маълум қилди.
“Аввалги президент сайловларининг аксарияти ўртамиёна, баъзи ҳолларда эса қаллоблар танлови бўлган... Аммо, бу йилги танлов уларнинг ичида энг ёмони”, деб ёзади Уилл.
У АҚШнинг республикачилар партияси номзоди Дональд Трампни “хаёл ва истерикалар вулқони” сифатида тавсифлаган. Унинг рақиби, мамлакат вице-президенти Камола Ҳаррисни эса “пластилин” деб атаган.
“Эҳтиёткорлик фазилат ҳисобланади, шунинг учун Ҳарриснинг кураторларини уни жамоатчилик билан мактаб газеталаридаги интервьюлардан, мураккаброқ мулоқотлардан асраб келаётгани учун айблаш керак эмас”, дея истеҳзоли тарзда ёзади Уилл.
Шунингдек, у Трамп ва Ҳарриснинг бир қатор масалаларга нисбатан ёндашувларидаги фарқни таъкидлаб, уларнинг ҳеч бири яхши эмаслигини айтган. Шарҳловчи уларни танқид қиларкан, ноаниқликнинг турли услублари ҳақида сўз очади. Унга кўра, Трамп кўп нарсани ошкор қилмайди, Ҳаррис эса ортиқча сўзлайди.
Уиллга кўра, иккала номзод ҳам омадсиз вице-президент номзодларини танлаган. Демократлар партияси номзоди Тим Уольз, Уиллнинг таърифига кўра, тентак ролига мос келади, республикачилар номзоди Жейми Дэвид Венс эса қўрқинчли эртаклар сўзлайди.
Маълумот учун, Қўшма Штатларда навбатдаги президент сайловлари 5 ноябрда бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 70 миллиондан ортиқ Америка фуқароси АҚШ президенти сайловида муддатидан олдин овоз бергани ҳақида хабар берилган эди.
LiveБарчаси