АҚШда 70 миллиондан ортиқ сайловчи муддатидан олдин овоз берди
Олам
−
02 Ноябрь
391270 миллиондан ортиқ Америка фуқароси 5 ноябрь куни бўлиб ўтадиган АҚШ президенти сайловида муддатидан олдин овоз берди. Бу ҳақда Флорида университети сайлов лабораторияси хабар берди.
Ҳисоб-китобларга кўра, 70 053 286 АҚШ аҳолиси муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланган. Уларнинг 37,4 миллиондан ортиғи шахсан ўзи сайлов участкаларига бориб, овоз берган бўлса, қолган 32,6 миллионга яқини почта орқали овоз берган.
Қўшма Штатларда рўйхатга олинган сайловчилар сони 168 миллионга яқин. Муддатидан олдин овоз берганлар эса Техас штатида 7,9 миллион кишини, Флорида 7,3 миллион ва Калифорния штатида 6 миллион кишини ташкил қилади.
Маълумот учун, Қўшма Штатларда навбатдаги президент сайловлари 5 ноябрда бўлиб ўтади. Республикачи Дональд Трамп ва демократ Камола Ҳаррис давлат раҳбари лавозими учун курашади. Трамп Американинг 45-президенти бўлди ва 2017-2021 йилларда лавозимда эди. Ҳозирда Ҳаррис Қўшма Штатлар вице-президенти лавозимида ишлаяпти.
Эслатиб ўтамиз, 30 октябрь куни АҚШнинг ҳозирги Президенти Жо Байден ҳам президентлик сайлови учун муддатидан олдин овоз берганди.
Жасмина Расулова
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь