Сайловчи депутатларнинг кундалик ишини кузатиб борсин, менга шуниси маъқул - Президент
Жамият
−
20 Январь 2020
4763Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 20 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ўтаётган мажлисда нутқ сўзлади. Унда депутатлар фаолиятига муносабат билдирилди.
“Депутатлар одамларни ташвишга солаётган ижтимоий муаммоларни ҳал этиш мақсадида ҳар ойнинг охирги ҳафтасида ўз сайлов округида бўлиши керак. Албатта, бу ишлар тизимли равишда давом эттирилиши керак.
Депутат ўз вакилига мурожаат қилиш учун унинг округига бевосита келишини кутиб ўтириш шартми? Шу сабабли халқ билан мулоқат тизимини мутлақо янги тизимга олиб чиқиш зарур. Депутатларни ўз сайловчилари билан боғлаш имкониятини берадиган электрон портал ва мобиль иловаларни ишга туширишимиз лозим.
Ана шу тизим орқали сайловчи депутатларнинг кундалик ишини кузатиб бориш, қонун лойиҳаларини муҳокама қилиш, улар бўйича ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириш имконига эга бўлсин. Яъни, депутат фаолиятига унинг сайловчилари бевосита баҳо берсин”, дейди Президент.
Сарвар Анвар ўғли
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь