Сайлов бюллетенлари форматини ўзгартириш харажатларни 3 млрд сўмга қисқартиради

Жамият

image

27 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга сайловлар бўлиб ўтади.

Ҳар бир сайлов тури бўйича сайлов бюллетенлари ранги билан фарқланади: Қонунчилик палатасининг бир мандатли сайлов округи бўйича сайлов учун – оч кўк, ягона сайлов округи учун – оч яшил, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига сайлов учун – оч сариқ, туман ва шаҳар Кенгашларига сайловлар учун – оч кулранг.

Сайлов бюллетенларининг янги формати ихчамлиги, матбаа харажатларини камида 3 миллиард сўмга камайтириш имконини беради. Шунингдек, сайлов участкаларида овозларни санаб чиқиш натижалари бўйича баённомалар бюллетенларнинг рангига мос равишда чоп этилиши таъкидланди.

Агар аввалги сайловларда участка комиссиялари овозларни санаб чиқишга ўртача тўрт соат вақт ажратган бўлса, сайлов бюллетенларининг янги шакли бу вақтни камида бир соатга қисқартириш имконини беради. Бу эса республика миқёсида камида 11 минг соат комиссия ишини тежайди.

Натижада, аввалги сайловларда 11 киши бўлган участка комиссиялари аъзоларининг ўртача сони жорий йилда 10 нафарга қисқартирилади. Бу комиссия аъзолари сонини 2,1 минг кишига қисқартириш, шунингдек, тўловлар учун ажратилган икки миллиард сўмни тежаш имконини беради.

Ягона сайлов округи бўйича Қонунчилик палатаси депутатлари сайловида иштирок этувчи сиёсий партияларнинг номлари ва рамзлари сайловда иштирок этиш учун тақдим этган имзо варақалари тартибидан келиб чиққан ҳолда сайлов бюллетенлари ва сайлов якунлари баённомаларига қуйидагилар киритилади:

  • Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси;
  • Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси;
  • Ўзбекистон Экологик партияси;
  • Ўзбекистон Халқ демократик партияси;
  • Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси.

Шунингдек, Марказий сайлов комиссияси томонидан маҳаллий Кенгашларга сайлов бўйича сайлов бюллетенларининг шакли ва матни намуналари тасдиқланди. Улар ҳудудий сайлов комиссиялари томонидан МСКга тақдим этилган маълумотларга мувофиқ округдаги сайловчилар сонини ҳисобга олган ҳолда чоп этилади.


Мақола муаллифи

Теглар

сайлов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made