Сайхунободга янги ҳоким тайинланди
Жамият
−
01 Ноябрь 2023
4368Анвар Каримов Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманига ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, кеча, 31 октябрь куни Халқ депутатлари Сайхунобод тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтган.
Вилоят ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев қатнашган сессия ишида ташкилий масалалар кўриб чиқилган.
Ушбу йиғилишда Фаррух Ўктамжонов бошқа ишга ўтаётгани сабабли ўз лавозимидан озод этилган. Унинг ўрнига Анвар Каримов Расулович номзоди туман ҳокими лавозимига тасдиқланган.
Анвар Каримов шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.
У иш фаолиятини 1999 йил Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри молия бўлимида иқтисодчи, 1-тоифали иқтисодчи ва етакчи иқтисодчи лавозимларида бошлаган. 2003-2007 йиллар давомида Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри ва туманида бўлим мудири ўринбосари ва бўлим мудири бўлиб ишлаган.
Шунингдек, 2005-2007 йилларда Сирдарё вилояти ҳокимиятида молия бўлими мудири, 2009-2014 йилларда Молия вазирлигида бўлим бошлиғи ва бошқарма бошлиғи ўринбосари вазифасида фаолият юритган.
2014 йилдан 2017 йилга қадар Сирдарё вилояти молия бошқармаси бошлиғи ва 2017 йилда Сирдарё вилояти ҳокимлиги молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
2017-2019 йиллар оралиғида Молия вазири ўринбосари ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазири ўринбосари лавозимларида фаолиятини давом эттирган. 2019 йилдан 2023 йилга қадар Сирдарё вилояти ҳокимиятида молия бошқармаси бошлиғи бўлган.
LiveБарчаси