Савицкийда сақланаётган ноёб экспонатлар Россиянинг “Гараж” музейига юборилади

Маданият-санъат

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2020 йил 29 январдан 17 майгача “Гараж” замонавий санъат музейи (Россия Федерацияси) томонидан ташкил этиладиган кўргазмада И.В. Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейи коллекциясидаги экспонатларнинг иштирок этиши тўғрисида”ги қарори лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди. 

Унга кўра, Ўзбекистоннинг бой маданий ва тарихий меросини хорижда кенг тарғиб қилиш, Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги халқаро маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш, шунингдек жаҳон ҳамжамиятини Ўзбекистоннинг ноёб музей тўпламлари билан таништириш мақсадида Маданият вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг 2020 йил 29 январдан 17 майгача “Гараж” замонавий санъат музейи (Россия Федерацияси) томонидан ташкил этиладиган кўргазмада И.В. Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейи коллекциясидаги экспонатларнинг иштирок этиши тўғрисидаги таклифига розилик берилади. 

Қарор билан кўргазмани ташкил этиш ва ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режаси, кўргазмада намойиш этиладиган экспонатлар рўйхати тасдиқланмоқда. 

Қарорда белгиланишича:

а) Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси кўргазмани ташкил этиш ва ўтказиш учун масъул ташкилот, шу жумладан жалб этилган  вазирликлар ва идораларнинг ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштириш учун жавобгар орган.

б) Кўргазмани ташкил этиш ва ўтказиш учун тадбирларни молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгиланмоқда:

•    Жамғарманинг бюждетдан ташқари маблағлари;

•    хайрия ва ҳомийлик маблағлари;

•    қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа манбалар.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги:

•    Кўргазмага юбориладиган музей экспонатларига вақтинчалик олиб чиқиш учун рухсатномалар беради;

•    Кўргазма давомида музей экспонатларининг хавфсизлигини таъминлайди.

Маданият вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда Россия Федерацияси Ҳукуматидан музей экспонатларининг қайтарилиши ва сақланиши кафолатларини олишни таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Кўргазмани ташкил этиш ва ўтказиш учун зарур бўлган музей экспонатлари ва бошқа товарларнинг божхона расмийлаштирувини таъминлайди.    

Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, маърифат, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари котибияти ва Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Б.Сайфуллаев зиммасига юкланмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Вазирлар Маҳкамаси қарори Савицкий музейи Гараж музейи

Баҳолаганлар

12

Рейтинг

2.7

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг