Саутгейт Англия термаси мураббийлигидан кетди

Спорт

image

Англия терма жамоаси устози Гарет Саутгейт Англия терма жамоасини тарк этди. Бу ҳақда мамлакат футбол федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

2016 йилдан бери терма устози сифатида фаолият олиб бораётган 53 ёшли Саутгейт билан Англия терма жамоаси 2 марта Евро финалига чиқди ва Жаҳон чемпионати ярим финали қадар етиб борди.

Охирги Еврода Англия терма жамоаси финалда Испания билан баҳс олиб бориб, 2:1 ҳисобида мағлубиятга учради ва кумуш медаллар билан кифояланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Британия қироли Чарльз III Саутгейтга хат ёзиб, Евро-2024 финалига чиқиш жуда катта ютуқ ва бутун халқ бундан фахрланиши кераклигини билдирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Англия Гарет Саутгейт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг