Британия қироли терма жамоа мураббийига хат ёзди
Спорт
−
15 Июль
12367Англия 2024 йилги Европа чемпионати финалида Испанияга 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Финалдан кейин Буюк Британия қироли “уч шерлар” бош мураббийи Гарет Саутгейтга хат ёзди.
Чарльз III жамоа ва мураббийлардан бошларини баланд тутишларини сўради. Шунингдек, у Евро-2024 финалига чиқиш жуда катта ютуқ ва бутун халқ бундан фахрланиши кераклигини билдирди.
“Бугун кечқурун ғалаба бизни четлаб ўтди, лекин мен ва аёлим сиз ҳамда жамоангиздан бошингизни баланд тутишингизни сўраймиз, ҳар қандай даражадаги спорт мусобақаларида қатнашадиган ҳар бир киши ғалаба жуда яқин бўлганида мағлубият нақадар оғриқли бўлишини билади! Аммо шуни билингки, Евро-2024 финалига чиқишдаги муваффақиятингиз жуда катта ютуқ ва бу билан халқ фахрланиши керак. “Уч шер” кучайишда давом этади, чунки олдинда ғалабалар бўлишига шубҳам йўқ”, дейилади хатда.
Қайд этиш жоиз, Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейтнинг терма жамоада қолиш имконияти юқори. Бир қатор маҳаллий ОАВлар мутахассисни терма жамоа постида қолиши ҳақида ёзмоқда.