Саудиялик бизнесмен Месси ва Роналдуни кўриш учун 2,5 миллион евро сарфлади

Sport

image

Бизнесмен Мушраф ал-Ғамдий ПСЖ ва “Ал-Наср” ҳамда “Ал-Ҳилол” бирлашган жамоаси ўртасидаги ўйинни кўриш учун 2,5 миллион еврога чипта сотиб олди. Бу ҳақда Саудия Арабистони ташкилий ишлар бўйича бошқарма раиси Турки Ал-аш-Шайх маълум қилди.

Қайд этилишича, бу маблағ Саудия Арабистони давлати “Эҳсон” хайрия ташкилотига йўналтирилади. Харид қилинган чипта нафақат хайрия ишларига ҳисса қўшади, балки ал-Ғамдийга ўйинни VIP сектордан томоша қилиш, ўйиндан кейин эса кийиниш хонасига кириш, Лионель Месси ва Криштиану Роналду билан учрашиш имконини беради.

ПСЖ ва Саудия Арабистонининг икки энг яхши жамоалари ўртасидаги учрашув эртага, 19 январь куни Ар-Риёдда бўлиб ўтади.


Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends