Саудияда “келажак театри” қурилади (фото)

Бу қизиқ

image

Саудия Арабистонининг NEOM ҳудудий ривожлантириш агентлиги ноёб "Utamo" номли келажак театрининг лойиҳасини эълон қилди. Бу ҳақда “Parametric architecture” нашри хабар берди. 

Билдирилишича, театр Саудия Арабистонининг шимоли-ғарбий қисмида, Ақаба кўрфази яқинидаги тоғ қаърида қурилади ва ундаги табиат гўзаллиги илғор технологиялар билан уйғунлаштирилади. Унда бутун дунёдан келган энг яхши санъаткорларнинг чиқишлари учун мўлжалланган кўп функцияли катта зал бўлади. Шунингдек, у рақс майдони, VIP заллари ва таниқли ресторанларни ўз ичига олади.

"Utamo"га кириш учун 64 метр баландликка кўтарилишга тўғри келади. Театрга 50 дан ортиқ турдаги буталар, ўсимликлар ва гуллар билан безатилган, ранг-баранг чироқлар билан ёритилган боғ йўли орқали кирилади. 

Компаниянинг маълум қилишича, ушбу лойиҳага Рикардо Бофилл ва Жорджио Куи меъморлик қилмоқда. 

“Utamo" дунёдаги энг ноёб масканлардан бири, энг буюк санъаткорлар эксклюзив тажриба учун йиғиладиган келажак театри бўлади”, деди бош меъмор Рикардо Бофилл.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қизил денгиздаги Ақаба кўрфази яқинида замонавий жамиятнинг нотинч ҳаёти ва стрессдан қочиш мақсадида денгиз қирғоғида ноодатий "Epicon" осмонўпар бинолар жуфтлиги қурилиши маълум қилинганди.

 


Мақола муаллифи

Теглар

театр Саудия Utamo Ақаба

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг