Саудияда эркак Масжидул Ҳарамдан ўзини ташлади (видео)

Олам

image

Кеча, 25 декабрь куни бир эркак Саудия Арабистонининг Макка шаҳридаги Масжидул Ҳарамнинг юқори қаватидан ўзини ташлади. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлигига таяниб, “Khaleej Times” хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, Масжидул Ҳарам хавфсизлигини таъминловчи махсус кучлар ҳодисага зудлик билан жавоб берган. Ҳодиса пайтида юқоридан сакраган эркакни ушлаб қолишга уринган хавфсизлик ходими жароҳат олган. Расмийларнинг билдиришича, эркак ҳам, жароҳатланган хавфсизлик ходими ҳам тиббий ёрдам учун шифохонага олиб борилган. Зарур ҳуқуқий ишлар ҳам амалга оширилган.

“Бир шахс Муқаддас масжиднинг юқори қаватидан ўз жонига қасд қилишга уриниш ҳолати юз берди”, дейилади Масжидул Ҳарам хавфсизлик кучлари баёнотида.

Масжидул Ҳарам бош имоми Шайх доктор Абдураҳмон ас-Судайс ҳодисага муносабат билдириб, зиёратчиларни “қоидалар va кўрсатмаларга амал қилишга, муқаддас жойнинг ҳурматини сақлашга, унда тўғри исломий одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этишга ҳамда ибодат ва итоатга бағишланишга” чақирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саудия Арабистонидаги боғда аттракцион бузилиб қолиб, ерга қулаганди ва 23 киши жароҳатланганди. Ҳодиса Тоиф шаҳрида юз берган. Бир гуруҳ қизлар икки томонга тебранувчи аттракционда учаётган бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Саудия Арабистони Масжидул Ҳарам

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг