Саудияда аттракцион одамлар билан ерга қулаб тушди (видео)

Олам

image

Кеча, 30 июль куни Саудия Арабистонидаги боғда аттракцион бузилиб қолиб, ерга қулади ва 23 киши жароҳатланди. Бу ҳақда “Sabq.org” хабар берди.

Қайд этилишича, ҳодиса Тоиф шаҳрида юз берган. Бир гуруҳ қизлар икки томонга тебранувчи аттракционда учаётган бўлган. Воқеа жойидан олинган кадрларда “маятник” баландликка кўтарилиб, пастга ҳаракатлана бошлагани, бироқ қулаб тушгани кўринади. Оқибатда 23 киши жароҳат олган.

“Жабрланганлар зарур тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифохонага етказилди”, дейилади хабарда.

3 кишида жиддий жароҳатлар аниқланган. 2 нафар жабрланувчининг қариндошининг айтишича, улар ҳозирда жонлантириш бўлимида.

Аттракцион айнан нима сабабдан ишдан чиққани ҳозирча маълум эмас. Ҳодисадан сўнг текширув бошланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги дам олиш масканларидан бирида техник кўрикдан ўтмаган носоз аттракционда учиш оқибатида бир нафар фуқаро тан жароҳати олганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Саудия Арабистони аттракцион Тоиф

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг