Саудияда биринчи спиртли ичимликлар дўкони очилади
Олам
−
25 Январь
17994Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёдда фақат мусулмон бўлмаган дипломатларга хизмат кўрсатадиган биринчи спиртли ичимликлар дўкони очилади. Бу ҳақда “Reuters” нашри маълум қилди.
Унга кўра, дўконга ташриф буюриш учун дипломатлар махсус ариза билан рўйхатдан ўтишлари, Қироллик Ташқи ишлар вазирлигидан кириш кодини олишлари ва ойлик квотага риоя қилишлари керак.
“Бироқ мамлакатда ҳозиргача спиртли ичимликларни фақат қора бозорда ёки дипломатик почта орқали сотиб олиш мумкин эди”, дея таъкидлайди манба.
Маълумот учун, Саудия Арабистонида ҳам фуқаролар, ҳам хорижий фуқаролар томонидан спиртли ичимликларни истеъмол қилиш мутлақо тақиқланган. Ушбу қонунни бузиш ўлим жазосига олиб келиши мумкин.
Бироқ қироллик Бош вазири ва валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон ал-Сауд ўзининг “Vision 2030” ривожланиш дастурида анъанавий қадриятларнинг муҳим ролини сақлаб қолган ҳолда Саудия Арабистонини янада очиқ ва илғор давлатга айлантириш истагини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг октябрь ойида Шакира илк бор Саудияда концерт берган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь