Саудия Суриянинг қарзларини тўлайди – ОАВ

Олам

image

Саудия Арабистони Сурияга тикланиш грантларини жалб қилиш учун Жаҳон банки олдидаги қарийб 15 миллиард долларлик қарзларини тўлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда учта мустақил манбасига таяниб, “Reuters” хабар берди.

Қайд этилишича, Сурия Жаҳон банки олдидаги қарзини тўлаши керак, Шунда молия ташкилоти мамлакатга грантлар ва бошқа ёрдам шаклларини маъқуллайди.

“Бироқ Дамашқда чет эл валютаси етишмаяпти ва хорижда музлатилган активлар ҳисобидан қарзларни тўлаш бўйича илгари кўриб чиқилган режа амалга ошмади”, дейилади хабарда.

Агентлик маълумотларига кўра, Жаҳон банки фуқаролар уруши йилларида зарар кўрган Сурия энергетика тизимини тиклаш учун грант ажратиши мумкин.

Шунингдек, давлат сектори ходимларининг иш ҳақи учун маблағ юбориш ҳам муҳокама қилинмоқда.

Маълум қилинишича, апрель ойи охирида Сурия юқори мартабали делегацияси Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармаси йиғилишларида иштирок этиш учун Вашингтонга боради.

Аксарият давлатлар, жумладан, Саудия Арабистони ва Миср АҚШнинг Сурияга қарши санкцияларни бекор қилиш бўйича позициясини кутиб, Суриянинг янги ҳукуматига молиявий ёрдам юборишни кечиктирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Европа Иттифоқи ва унинг ҳамкорлари Суриядаги фуқаролик уруши оқибатларини юмшатиш ҳамда қўшни давлатларга ёрдам бериш учун қўшимча 5,8 миллиард евро ажратмоқчилиги ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурия Саудия Арабистони Жаҳон банки

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг