Саудия шайхларининг ёздаги асосий “нишон”и маълум бўлди
Спорт
−
04 Январь
5328Саудия Арабистони инвестиция жамғармаси ёзги трансфер ойнаси учун асосий трансфер мақсади бўладиган футболчини маълум қилди. Шайхлар “Манчестер Сити” етакчиси Кевин Де Брюйнени ўз чемпионатига таклиф қилмоқчи. Бу ҳақда футбол журналисти Руди Галетти Х'даги саҳифасида маълум қилди.
32 ёшли бельгиялик футболчининг Англия клуби билан шартномаси 2025 йилнинг ёзида якунига етади. Жорий мавсум якунлангач, Де Брюйне Саудия Арабистонига кўчиб ўтишга тайёр.
Саудия инвестиция жамғармаси тўртта маҳаллий клубга эгалик қилади: “Ал-Иттиҳод”, “Ал-Наср”, “Ал-Ҳилол” ва “Ал-Аҳли”.
Де Брюйне жароҳати сабаб жорий мавсум стартини ўтказиб юборди. Фақат “Шеффилд Юнайтед”га қарши кечган сўнгги ўйинда у жамоа сафига қайтди. Футболчи Англия кубоги доирасидаги “Хаддерсфилд”га қарши ўйинда майдонга тушиши кутилмоқда.
Қайд этиш жоиз, Саудия клублари қишда трансфер бозорида фаол бўлмоқчи эмас, бироқ ёзда хорижлик ўйинчилар учун лимит 8 дан 10 га кўпайтирилади.
LiveБарчаси