Саудия шаҳзодалари валиаҳднинг қаҳридан қўрқиб, $600 млнлик мулкларини сотди – ОАВ

Олам 11803
image

Саудия Арабистони қироллик оиласи аъзолари сўнгги бир неча йил ичида 600 миллион долларлик кўчмас мулк ва ҳашаматли буюмларини сотган. Бу валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон ал-Сауд томонидан молиявий сиёсат кучайтирилганидан сўнг даромадларнинг камайиши туфайли содир бўлган. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” манбаларга таяниб хабар берган.  

Таъкидланишича, авваллари баъзи шаҳзодалар ғазнага тушаётган пулдан ойига 30 миллион долларгача маблағ олган бўлса, энди валиаҳд шаҳзода кўплаб даромад манбаларига киришни ёпиб қўйган. Шундай қилиб, Муҳаммад бин Салмон ал-Сауд қариндошларига хорижда дам олиш ҳамда сув ва электр тўловларини давлат ҳисобидан тўлашига рухсат беришни тўхтатган. Бу чора-тадбирларнинг барчаси Саудия Арабистонига бир неча юз миллион доллар харажатларни тежаш имконини беради.

Нашрнинг ёзишича, қироллик оиласининг баъзи аъзоларида хизматчиларни таъминлаш ва кўплаб бошқа тўловлар учун етарли нақд пул йўқ, бошқалари эса валиаҳд шаҳзоданинг эътиборини тортмаслик учун мулкнинг бир қисмидан халос бўлишни афзал кўрмоқда. 

“Уларнинг турмуш даражаси кутилганидан ҳам ошиб кетганди. Уларга мослашиш учун вақт керак”, дея манбанинг сўзларидан иқтибос келтирган нашр.

Мисол учун, мамлакатнинг АҚШдаги собиқ элчиси шаҳзода Бандар бин Султон ўзининг бойлиги билан кўзга ташланмаслик учун Буюк Британиядаги 155 миллион долларлик мулки, иккита яхтаси ва заргарлик буюмларини сотган. Ўз навбатида, унинг вакили мулкнинг сотилиши шаҳзоданинг “қиролликка сармоя киритишдан катта фойда кўргани” билан боғлиқлигини айтган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 506
Рейтинг: 3
t
×